1 ош қошиқдан ўсимлик мойи ва асалга 1 дона тухум сариғи қўшиб, паст оловда иситинг. Кейин қўлларингизга суртиб, то қуриб қолгунича кутиб туринг. Шундан сўнг уни нам пахта билан артиб ташланг. Бу аралашма терининг юмшашига хизмат қилади, тери қурушининг олдини олади. Бироқ ёддан чиқармаслик лозимки, айрим одамларнинг териси ўта сезгир бўлиб, уларда асалга нисбатан аллергик реакция қўзғалиши мумкин.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






