20.02.2014 16:10
«Челси»-«Фулхэм» учрашуви теледастурларга киритилди, аммо...
Аммо кеча айрим ОАВ сайтларида “Спорт” канали ушбу хабарни рад этгани ҳақида хабар тарқалди.
Миллий телерадио компаниянинг нашри ҳисобланган “Садо” газетасининг 24 февралдан 2 мартгача мўлжалланган теледастурларида 1март куни соат 19:50да “Футбол куни” рукни остида "Фулхэм"-"Челси" учрашуви намойиш этилиши киритилган.
Тарқалган хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида “Спорт” телеканалининг “Трансляция” бўлими билан боғландик. Канал ходими учрашув транслация қилиниши, фақат ушбу намойиш ўзгача кўринишда бўлишини маълум қилди.
Қандай кўринишда бўлиши ҳақидаги саволимизга улар ҳозирча жавоб бера олмасликларини айтишди.
Демак, ушбу учрашувнинг қай тарзда намойиш этилишини фақат 1 март куни билиб оламиз.





