АсосийJamiyat

САМАРҚАНДДА КАЛОМ ВА ҲАДИС МАКТАБЛАРИ ОЧИЛДИ

'САМАРҚАНДДА КАЛОМ ВА ҲАДИС МАКТАБЛАРИ ОЧИЛДИ'ning rasmi

Самарқандда Калом ва Ҳадис мактабларининг очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Калом мактабига Ш. Умаров ва Ҳадис мактабига О. Юсуповни масъул қилиб тайинланди.

Очилиш маросимида Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зийодов ва иштирок этишди.
— Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ташаббуслари билан жорий йилнинг муборак Рамазон ойида диний соҳа ходимлари ва уламолар билан учрашувда юртбошимиз юртимизда калом, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф мактабларини ташкил этиш ва бу мактабларда имом хатибларнинг махсус фанлар бўйича билимларини ошириш масаласи қўйилган эди, — деди Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин Эшонқулов. — Мана бугун Аллоҳнинг инояти билан биринчи бўлиб, Самарқанд вилоятида Калом ва Ҳадис мактаблари очилди.
Имом хатибларимизга жуда яхши маълумки, бутун дунёда калом, фиқҳ, ҳадис ва тасаввуф фанлари бўйича ҳам олимлар етишиб чиқмоқда. Биз ўйлаймизки мана шу икки мактабдан ҳам келажакда исломий илмлар бўйича фан докторлари етишиб чиқиб, буюк аждодларимизнинг калом ва ҳадис фанида ёзилган бебаҳо илмий меросларини ўрганиб бутун халқимиз, хусусан ёшларимизга етказади. Биз бу мактабларга бекорга имом хатибларни талабаликка қабул қилмадик. Чунки, бугуннинг имоми кучли билим ва тафаккурга эга бўлиши лозим. Буни давр тақозо қиляпти.

    Бошқа янгиликлар