— Бир вақтлар эрим икки хонали квартира сотиб олиб, уни ижарага берган. Биз бундан бехабар бўлганмиз. Кўп ўтмай, турмуш ўртоғим оламдан ўтди. Орадан бир қанча вақт ўтиб, уй-жой ҳақида хабар топдик. Энди эса ижарачилар уйни бўшатишни исташмаяпти. Бу вазиятни қандай ҳал қилиш мумкин?
Дилфуза Тўхтаева, адвокат: — Мазкур хонадон турмуш ўртоғингиз вафотидан сўнг қолган мерос мулки ҳисобланади. Мерос мулкига нисбатан қонун бўйича ворислик ҳақида гувоҳнома олган пайтингиздан бошлаб, уйнинг мулкдори сиз ва фарзандларингиз бўлади. Мулк ҳуқуқига эга бўлганингиздан сўнг ижарачилар ўз ихтиёри билан уйни бўшатиб бермаган тақдирида уларни суд тартибида уйдан чиқариш масаласини кўтаришингиз мумкин.
Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси






