Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси ва ҳудудий давлат солиқ инспекцияларига келиб тушган мурожаатлардан бирида Қизириқ туманида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор Қувондиқ Абдураҳимовга қарашли савдо шохобчаларида савдо қоидалари қўпол равишда бузилаётганлиги баён этилган.
Ушбу мурожаат дастлаб соҳа ходимлари томонидан атрофлича ўрганилиб, қисқа муддатли солиқ текшируви ўтказилди. Назорат тадбири давомида шохобча сотувчиси Қувондиқ Абдураҳимов харидорга амалга оширган 20 минг сўмлик хариди учун назорат касса машинаси чеки бермаганлиги ҳамда савдо шохобчасининг ғазнасидаги 4 млн 550 минг сўм нақд савдо пули назорат касса машинаси хотирасидан ўтказилмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, шохобчада 12 турдаги жами 32 млн 342 минг сўмлик кирим ҳужжатлари ва сифат сертификатлари бўлмаган қурилиш ва хўжалик моллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 майдаги 299-сонли қарорига зид равишда 3 турдаги 100-500 ВТгача бўлган 792 минг сўмлик чўғланма лампалар сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу товар моддий бойликлар далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди.
09.11.2017 17:43
“ИШОНЧ ТЕЛЕФОН”ЛАРИ ЭШИТАДИ...






