18.02.2014 10:59
Terra Group, Prime Media ва Gamma Promotion МЧЖларининг мансабдор шахслари қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг маълумотларига кўра, улар солиқ тўламаганликда ҳамда ҳорижий валютани яширишда айбланмоқдалар.
“2014 йилнинг 17 феврал куни жиноий иш доирасида, Terra Group МЧЖ, Prime Media МЧЖ, Gamma Promotion МЧЖ мансабдор ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 3-қисм 184-моддаси (катта ҳажмдаги солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан бош тортганлик учун), 178-модданинг 2-қисми «в» бандига (чет эл валютасини бир гуруҳ шахслар томонидан тил бириктирилган ҳолда яшириш) асосан жиноий иш қўзғатилди, дея [url=http://uzdaily.uz/articles-id-19241.htm]хабар беради UzDaily нашри.
Кеча ушбу жиноий иш доирасида Жиноят-процессуал кодекснинг 261-264 моддаларида кўзда тутилган тартибда Рустам Мадумаров, Гаянэ Авякян ва Екатерина Клюеваларнинг процессуал ишда иштирок этишини таъминлаш мақсадида мажбурий келтирилган.
Бош прокуратура ушбу жиноий ишнинг бошқа тафсилотларини ошкор қилмаган.





