ЭРТАГА – 10 НОЯБРЬ КУНИ МАМЛАКАТИМИЗДА КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, айрим туманларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.






