АсосийJamiyat

РАҚАМЛИ ДИПЛОМАТИЯГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВЛАР ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИЛАЯПТИ

'РАҚАМЛИ ДИПЛОМАТИЯГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВЛАР ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИЛАЯПТИ'ning rasmi

РАҚАМЛИ ДИПЛОМАТИЯГА ЯНГИЧА ЁНДАШУВЛАР ҲАЁТГА ТАТБИҚ ЭТИЛАЯПТИ

Ҳозирги кунда мамлакатимиздаги 114 та давлат органи ўз электрон порталига эга. Уларнинг 79 фоизида мобиль версияси ҳам мавжудлиги аҳоли учун қўшимча қулайликлар туғдирмоқда. Бундан ташқари, вазирлик ва идоралар расмий веб-сайтларида улар фаолияти ҳақида долзарб янгиликлардан хабардор бўлиш учун электрон обуна тизими жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Facebook”даги саҳифасини 110 мингдан ортиқ киши ўқийди. Президент Виртуал қабулхонасида 1,3 миллиондан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди. Ўзбекистонда рақамли дипломатиянинг биринчи босқичлари шаклланаётганини 2016 йилда “Digital Diplomacy” интернет нашри алоҳида эътироф этди. Нашр дунёнинг 210 та мамлакати ташқи сиёсат идоралари фаолияти натижадорлигини ошириш мақсадида тадқиқот олиб бориб, дунё рейтингини тузди. Ушбу тадқиқот 210 мамлакат ташқи ишлар вазирликларининг 2015 йил январь ойидан 2016 йилнинг март ойига қадар бўлган муддатдаги фаолиятини қамраб олди. Таҳлилчиларнинг айтишича, ҳозирги кунда дунёнинг қатор мамлакатлари ташқи ишлар маҳкамалари ҳамда ҳукумат идоралари томонидан ижтимоий тармоқларда 740 дан ортиқ саҳифалар юритилади, 208 тасида расмий веб-саҳифа ва 43 тасида мобиль илова ҳам мавжуд. Рақамли дипломатия мамлакатимиз олиб бораётган фаол ташқи сиёсат, кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида миллионлаб хорижликларни ортиқча сарф-харажатларсиз хабардор этиш, жамоатчиликнинг кайфиятини, муносабатини билишда айни муддао ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар