17.02.2014 12:52
Шикоят билан мурожаат қилган фуқарога моддий ёрдам ажратишга ваъда беришди
Ушбу масала юзасидан Республика Маҳалла ХЖФга мурожаат қилдик. Ва бизга Маҳалла ХЖФ Урганч шаҳар бўлинмаси раиси А.Юсупов имзоси билан жавоб тақдим этилди. Унга кўра, Урганч шаҳар, Улуғбек кўчада яшовчи С.Наврўзованинг аризаси махсус ишчи гуруҳи тузилиб атрофлича ўрганиб чиқилган.
Аниқланишича, С.Наврўзова Урганч шаҳар 11-сон Э.Раҳим МФЙдан фарзандига 14 ёшгача нафақа пули олаётганлиги ҳамда моддий ёрдам олиш учун тақдим қилган ҳужжатлари тўғри келмаганлиги (оиласида боқиманда борлиги) сабабли моддий ёрдам бериш рад қилинган. 2013 йил моддий ёрдам сўраб ёзган аризасига биноан эса, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил август ойида умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан, С.Наврўзовага ҳам кам даромадли оилаларга тарқатилган совғалардан ажратилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 августдаги 494-ф-сонли фармойишига асосан ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашаридан Маҳалла ХЖФ Урганч шаҳар бўлинмаси ҳисоб рақамига тушган маблағларни сарфлаш тақсимотининг 6-бандига асосан, фуқаро С.Наврўзова аризасига биноан имконият даражасида моддий ёрдам ажратилишини билдирамиз.





