"КУРАШ" МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРИ МАРКАЗЛАРИ ҚУРИЛАДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 7 ноябрда ""Кураш" миллий спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда"Халқ сўзи" нашри хабар бермоқда.
Ҳужжат матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилган.
Унга мувофиқ 2018-2020 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида "Кураш" миллий спорт тури марказлари қурилиши, шунингдек ҳар бир туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларда миллий спорт туримиз бўйича клублар ва секциялар ташкил этилиши белгиланди.






