Зарур масаллиқлар: 1 дона селёдка балиқ, 3 ош қошиқ гуруч, 2 дона пиёз, 2 та қайнатилган тухум, ярим боғ салат барги, 1 ош қошиқ соя соуси.
Тайёрланиши: 1. Гуручни тузли сувда пишириб олинг.
2. Селёдка балиқни майда бўлакларга бўлинг. Пиёзни ҳалқа шаклида тўғраб, 2 дақиқага қайнаган сувга солиб қўйинг.
3. Майдаланган балиқ, пиёз, салат баргини идишга солиб, майонез ва соя соуси қўшиб, аралаштиринг. Ликопчага бир жойга уюб солиб, 4 бўлакка бўлинган тухум билан безатинг.
МАНБА: “СУҒДИЁНА” ГАЗЕТАСИ






