АсосийJamiyat

ХИТОЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

'ХИТОЙ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ'ning rasmi
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Халқаро алоқалар конселяриси бошлиғининг ёрдамчиси Шен Бейли бошчилигидаги Хитой делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.


Суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларнинг муҳим масалалари кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, ХХР ривожланишида янги даврга ўтилганини белгилаб берган Хитой Коммунистик Партиясининг 19 съезди ўз ишини муваффақиятли якунлагани ўзаро манфатларни акс эттирган икки томонлама муносабатларнинг барча соҳаларда изчил чуқурлашиши учун янги истиқболларни очади. Учрашувда Хитой Элчиси Сун Литзе иштирок этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти маълум қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар