АсосийSUG'DIYONA

СОЧЛАРИМ СОҒЛОМ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ

'СОЧЛАРИМ СОҒЛОМ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ'ning rasmi

Соч парваришлаш воситаларидан қанча кўп фойдалансангиз, шунча яхши.

Нотўғри. Агарда ҳар куни ёки кунора соч учун мўлжалланган ниқоблардан фойдалансангиз, шунингдек, шампунь воситасини қўлласангиз, улар ўз жилосини йўқотади. Чунки бу воситалар таркибидаги моддалар вақт ўтгач, сочнинг устки қатламида йиғилиб, уларнинг нурини сўндиради. Ҳамда меъёридан ортиқ парваришдан сочлар оғир, дағал ва «қулоқсиз» бўлиб қолади.

Сочлар қанча кўп кесилса, шунча қалинлашади.

Афсус, ундай эмас. Доимий равишда сочни кесишдан сочингиз қалинлашмайди. Соч қалинлиги унинг илдизига боғлиқ. Бироқ стилистлар ҳар 4-6 ҳафтада сочларни теккислашни тавсия этишади Шунда сочлар камроқ тўкилиб, соғлом кўринишга эга бўлади. Шу сабабдан қалинлашгандек туюлади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар