Куни кеча АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида содир этилган ваҳший зўравонлик ортидан барча ўзбекистонликларнинг қалби қаттиқ яраланди. Ўзбекистонимиз маърифат диёри, бағрикенглик ўлкаси, инсонпарвар юрт ҳисоблансада, ўз она Ватанини пул илинжида ташлаб чиқиб, бир тўда разиллардомига тушиб қолаётган ёшлар бу муқаддас заминимиз номига путур етказмоқда.
Шу сабабли, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари #UzbYoshlariTerrorgaQarshi интернет акцияси ўтказиш мақсадида юртдошларимизга мурожаат қилди. Мазкур акциядан кўзланган мақсад эса Ўзбекистон ёшлари тинчликсевар эканлиги, бизнинг тупроқдан жаҳон цивилизацияси равнақига ҳисса қўшган қанчадан-қанча буюк зотлар етишиб чиққанлиги, халқимиз нафақат бировнинг жисмига, балки қалбига ҳам озор етказишни катта гуноҳ ҳисоблаши ҳақида жаҳон ҳамжамиятини кенг хабардор қилишдир.
“Бу мурожаатни беэътибор қолдирмай, акциямизда ўзингиз ва яқинларингиз билан фаол иштирок этишингизга ишонамиз! Зеро, бизнинг юрт маърифатпарвар, тинчликсевар ва бағрикенг инсонлар диёридир” дейилади мурожаатда. Акцияга бефарқ бўлмасангиз, қуйидаги хэштеклар орқали аъзо бўлинг:
#UzbYoshlariTerrorgaQarshi, #МолодежьУзбекистанаПротивТеррора, #YouthOfUzbekistanAgainstTerror, #TogetherAgainstTerror, #BirgaTerrorgaQarshimiz, #ВместеПротивТеррора, #NoTerror, #YoshlarTerrorgaQarshi, #YoshlarIttifoqi, #СоюзМолодежиУзбекистана, #UzbekistanYouthUnion






