АсосийSUG'DIYONA

​ЎЗИНГИЗНИ ЯХШИ ҲИС ҚИЛИШИНГИЗ УЧУН 30 ОДДИЙ ҚОИДА

'​ЎЗИНГИЗНИ ЯХШИ ҲИС ҚИЛИШИНГИЗ УЧУН 30 ОДДИЙ ҚОИДА'ning rasmi
  1. Табассум қилинг!
  2. Ҳар куни хонангизни, иш столингизни кераксиз нарсалардан, чангу ғуборлардан тозаланг!
  3. Юзингизни мойчечак қайнатмаси билан ювинг.
  4. Фаст-фуд маҳсулотларини рад этинг.
  5. Эрталаб, албатта, жисмоний машқлар бажаринг!
  6. Ҳар куни бир пайтда ухлаб, бир пайтда уйғонишни ўрганинг!
  7. Нонушта, тушлик ва кечки таомни маълум бир белгиланган вақтда тановул қилинг.
  8. 8 соатдан кам ухламанг!
  9. Пулингизни тежанг!
  10. Фақат яхшиликлар ҳақида ўйланг, улар, албатта, амалга ошади!
  11. Ухлашдан олдин кефир ичинг!
  12. Оёқларингизни, юз-қўлларингизни совуқ сувда ювинг.
  13. Интернетга камроқ вақт сарфланг!
  14. Таътил кунларининг ҳар бирини суратларга муҳрланг!
  15. Югуриш ёки пиёда юришни бошланг! Ва канда қилманг!
  16. Ҳар куни 15 дақиқа обруч айлантиринг!
  17. Ҳар куни 5 та янги сўз ўрганинг.
  18. Қўпол ва тез-тез такрорланадиган сўзлардан воз кечинг!
  19. Ҳар куни кимгадир кичик бўлса-да яхшилик қилинг. Масалан, ҳамкасбларнинг идишларини ювиб қўйинг!
  20. Кўнгилга яқин шеърларни ўқинг!
  21. Қаддингизни тик тутиб, тўғри юринг!
  22. Ёмон ва кераксиз одатларингизга чек қўйинг!
  23. Ўзингизни бўш қўйинг! Севимли мусиқангизни тингланг ва бу онда ҳеч нарса ҳақида ўйламанг!
  24. Ҳар куни янгиликдан хабардор бўлинг ва янги нарса ўрганинг!
  25. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10-15 саҳифа мутолаа қилинг!
  26. Атрофдагиларга чиройли сўзлар айтинг, мақтанг!
  27. Ота-онангиз ёки фарзандингиз билан дилдан суҳбатлашиш учун ҳар куни вақт ажратинг!
  28. Ҳар куни камида 1 ярим литр сув ичинг!
  29. Мевалар, сабзавотлар ва қуруқ мевалардан ҳар куни истеъмол қилинг!
  30. Эришганларингиз ҳақида кундаликка ёзиб боринг!

    Бошқа янгиликлар