“Адолат” СДПнинг Жиззах вилоят Кенгашидаги депутати Ориф ШУКУРОВ тақдим этган маълумотлар ана шу ҳақда.
— Депутатларнинг Зарбдор туманидаги Нурафшон маҳалласида ўтказилган халқ билан мулоқот чоғида фуқаро Нилуфар Содиқова уй-жой кадастр ҳужжатини расмийлаштиришда маблағ зарурлиги, бундай харажат оилавий шароитига тўғри келмаётганлиги ҳақида баён қилди. Депутатлар томонидан вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига депутатлик сўрови чиқарилгач, ушбу хонадоннинг кадастр ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилди.






