Шунингдек, мамлакатимиз бизнес учун энг қулай шароитлар яратиш бўйича етакчи 10 та ислоҳотчи давлат қаторига кирди

Жорий йилнинг 31 октябрида эълон қилинган “Бизнесни юритиш 2018: иш ўринлари яратиш учун ислоҳотлар” маърузасига кўра, Ўзбекистон дунёнинг 190 давлати ичида 74-ўринни эгаллаб, ўтган йилдаги мавқеини бир йўла 13 поғонага яхшилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Қолаверса, мамлакатимиз бизнес юритиш учун энг қулай шароитлар яратиш бўйича ислоҳотчи давлатларнинг биринчи ўнталигига киришга муваффақ бўлди.
Жаҳон банкининг “Бизнесни юритиш
Жорий йилнинг 9 ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 марта кўп кичик бизнес субъектлари ташкил этилганининг ўзиёқ мамлакатимизда бизнес очишнинг нақадар осон эканлигидан далолат беради.
“Бизнесни юритиш 2018: иш ўринлари яратиш учун ислоҳотлар” маърузаси Жаҳон банки гуруҳи йиллик нашрининг 15-сони ҳисобланиб, унда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги тартибга солиш нормалари баҳолаб борилади. Тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароит яратиш бўйича жаҳон рейтингини Янги Зеландия бошқармоқда. Шунингдек, кучли бешликдан Цингапур, Дания, Корея Республикаси ва Гонконг (Хитой) жой олган.





