АсосийJamiyat

ТАКЛИФЛАРНИ WWW.SOLIQ.UZ САЙТИ ОРКАЛИ ЮБОРИНГ

'ТАКЛИФЛАРНИ WWW.SOLIQ.UZ САЙТИ ОРКАЛИ ЮБОРИНГ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ хизмати органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, аҳо­лини солиқ қонунчилиги ва солиқ соҳасига оид барча ахборотлардан ўз вақтида хабардор қилиб бориш, уларнинг солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришдаги иштирокини таъминлашга қаратилган кенг кўламдаги чора-тадбирлар амалга ошириб борилмокда.

Давлат солиқ қўмитаси бу борадаги ишларни такомиллаштириш, хусусан, аҳоли билан алоқаларни янада фаоллаштириш ва жамоатчиликнинг фикрини ўрганиб бориш мақсадида ижтимоий сўровнома ўтказмоқда.

Ушбу сўровнома натижаларига кўра, иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилиб, камчиликларни бартараф этиш, фаолиятни янада та­комиллаштириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилади.

Барча солиқ тўловчилар ва фуқароларни Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz сайти орқали ўтказилаётган ижтимоий сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз.

    Бошқа янгиликлар