Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги 21 кишидан иборат делегация Россиядаги ўзбек ёшлари билан учрашмоқда.
Улар аввало Новосибирскда, сўнгра Санкт-Петербургда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳаёт тарзи билан танишдилар.

Ҳар кунги учрашувлар, очиқ мулоқотлар, тадбирлар ўзбекистонлик ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жумладан, делегация таркибида ташриф буюрган «Носирхон» масжиди имоми, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Жасур Раупов йиғилганларга маъруза ўқиди. Бугунги глобаллашув жараёнлари, унинг ёшлар ҳаёти ва дунёқарашига таъсири ҳақида тўхталди. Ватанпарварлик масъулиятини унутмасликка даъват этди.

Ўз навбатида, очиқ мулоқотда йиғилган ёшлар ҳам фикр-мулоҳазалар билдирди. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Новосибирскда очиқ мулоқотдан сўнг, ўзбекистонлик ёшлар учун концерт қўйилди.


Очиқ мулоқот давомида 20 нафар ватандошимиз ўқишини тугатиб,Ўзбекистонга қайтишини маълум қилди.

Делегациянинг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.






