Режиссёр Санжар Шодиевнинг акаси Анвар Шодиев вафот этди. Бу ҳақда "Дарё" нашри маълум қилди.
«Акам Анвар Шодиев 2 ноябрь куни ёруғ оламни тарк этдилар», — дейди Санжар Шодиев.
Маълумот учун, Анвар Шодиев кўплаб фильмларда, жумладан «Етти ҳайкал битта кал», «Жигарбандим», «Қалб кўзи», «Қора мушук», «Ортиқча омад», «Сени, ўзим бой қиламан» фильмларида рассомлик қилган.
"Даракчи" газетасининг ижодий жамоаси Санжар Шодиевга акасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдиради.







