АсосийJamiyat

ЎЗБЕКИСТОНДА 2019 ЙИЛДАН БОШЛАБ ЭСКИ КЎРИНИШДАГИ МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИ БЕРИЛИШИ ТЎХТАТИЛАДИ

'ЎЗБЕКИСТОНДА 2019 ЙИЛДАН БОШЛАБ ЭСКИ КЎРИНИШДАГИ МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИ БЕРИЛИШИ ТЎХТАТИЛАДИ'ning rasmi

Ўзбекистонда меҳнат стажи ва ижтимоий суғурта бадаллари электрон ҳисобини юритишга ўтилиши муносабати билан 2019 йил 1 январдан бошлаб биринчи бор ишга жойлашаётган ходимларга «қоғоз» меҳнат дафтарчалари берилиши тўхтатилади.

Электрон меҳнат дафтарчалари қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

  • Ходимнинг паспорт маълумотлари;
  • СТИР (ИНН) ва Шахсий жамғарма нафақа ҳисоб рақами (ИНПС);
  • Таҳсил тўғрисидаги маълумотлар;
  • Ишга қабул ва меҳнат шартномаси бекор қилингани саналар (иш жойи ва мутахассислигини кўрсатган ҳолда).

Электрон меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотномага тенглаштирилади.

Шу билан бирга, ходим илтимосига кўра унинг «қоғоз» меҳнат дафтарчасига қайдлар 2021 йил 1 январгача киритиб борилиши мумкин. Бироқ шундан сўнг улар ходимларга сақлаш учун топширилади.

    Бошқа янгиликлар