Ҳафтанинг Пайшанба кунини Республикамиз миқёсида «Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни» деб эълон қилинганлиги муносабати билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида йил бошидан – 1779 нафар шундан, ҳафта давомида (26 октябрь кунидан 2 ноябргача)– 51 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.







