“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси фермер ва деҳқонлардан анор ва хурмо ҳаридини бошлади.
Жорий йилда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида мевали боғлардан олинадиган анор хамда хурмо мевалари экспортини тизимли ташкил этиш, истиқболли ташқи бозорларга чиқиш, маҳсулот экспорт мавқеини кўтариш мақсадида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги “Ўзагроэкспорт” АЖ фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган анор мевасини харид қилишни бошлаётганини эълон қилади.
АНОР
Харид қилиниши мўлжалланаётган анор меваси қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:
- Нави - Аччиқ-дона, казаке, десертный
- ранги - қизил, тўқ қизил, кўкиш-сариқ
- ўртача вазни - ≥ 100-200г 70мм, 200-300г 80-960мм, 300-400г 90-100мм, (1 дона мевани вазни)
- Меванинг кўриниши - ≥ Думалоқ, ясси, пўсти қалин, зич, силлиқ ялтироқ, бир хил катталикда
- Меванинг сифат кўрсатгичи - ≥ Қуёш нури қаттиқ таъсир қилмаган, қора доғ ва чизиқлари бўлмаган бўлиши шарт
- қадоқланиши – 5-10 кг лик қоғоз, ёғоч ва пласмассақутилар. (қутилар европоддон яни 80*1.20 ёки 1м*1.20м хажмларига тўғри келиши шарт).
Ушбу талабларга жавоб берадиган анор меваси қуйидаги нархларда харид қилинади:
1-категория (300-400г 90-100мм) – 9000-10 000 минг сўм/кг.
2-категория (200-300г 80-960мм) – 7000-8000 минг сўм/кг;
3-категория (100-200г 70мм) – 4000-6000 мингсўм/кг;
ХУРМО
Харид қилиниши мўлжалланаётган хурмо меваси қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак: - нави - Тамопон болшой, Вахш, Зенджи-мару, Таджикиский
- ранги - Тилларанг-сариқ, тўқ сариқ, жигарранг
- ўртача вазни - ≥ 50-90г, 85-130г, 125-190г (1 дона мевани вазни)
- Меванинг кўриниши - ≥ Думалоқ, ясси, пўсти қалин, зич, силлиқ ялтироқ, бир хил катталикда
- Меванинг сифат кўрсатгичи - ≥ Қуёш нури қаттиқ таъсир қилмаган, қора доғ ва чизиқлари бўлмаган бўлиши шарт
- қадоқланиши – 5-10 кг лик қоғоз, ёғоч ва пласмассақутилар. (қутилар европоддан яни 80*1.20 ёки 1м*1.20м хажмларига тўғри келиши шарт).
Ушбу талабларга жавоб берадиган хурмо меваси қуйидаги нархларда харид қилинади:
1-категория (125-190 мм) – 2500-2600 минг сўм/кг;
2-категория (85-130 мм) – 2300-2400 минг сўм/кг;
3-категория (50-90 мм) – 2200-2300 минг сўм/кг;
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Сиз билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёр.
Мурожаат учун телефон: +99871 129 59 59
Электрон манзил: маркетинг@узагроэхпорт.уз






