АсосийJamiyat

ЮКХОНАГА ЯШИРИЛГАН РАНГЛИ МЕТАЛЛ ПАРЧАЛАРИ АНИҚЛАНДИ

'ЮКХОНАГА ЯШИРИЛГАН РАНГЛИ МЕТАЛЛ ПАРЧАЛАРИ АНИҚЛАНДИ'ning rasmi

Бу ҳақда Жиззах вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Саноатда муҳим аҳамият касб этувчи қора ва рангли металлнинг парчалари, чиқиндилари ҳам вақт ўтса-да ўз қийматини йўқотмайди. Амалдаги тартибларга мувофиқ рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқланади.

Шунга қарамай, таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактлари, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тайёрлаш, яширинча қабул қилиш пунктларини ташкил этиш, рангли металл ва уларнинг парчаларининг ноқонуний айлануви ҳамда уларни мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетишга қаратилган ҳаракатлар учраб турибди.

Жумладан, Жиззах вилояти божхоначилари ҳам бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида ана шундай уринишлардан бирини бартараф этишди. Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги М-39 автомагистрал йўлида ҳаракатланаётган “Исузу” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, автомашина юкхонасида шампунлар ортига яширилган 1186 кг. латун рангли металл парчалари олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар