АсосийJamiyat

Синоптиклар Ўзбекистонда ҳафта оҳиригача об-ҳаво қандай бўлишини айтишди

Ўзбекистонда қишнинг сўнгги ойида ноодатий совуқ ҳаво ҳукмронлик қилди.

Мамлакат шимоли Қорақалпоғистонда ҳарорат—23 —28 даражагача тушди. Республика бўйлаб сўнгги кунларда кўп қор ёғди. Тошкентда тунги ҳаво ҳарорат 18-20 даражагача совуқ бўлди. 

Ўзгидрометмарказ маълумотларига кўра, 10 февралгача Ўзбекистонда ноодатий совуқ ҳаво ўрнашиб, меъёрдан 10-15 даража паст бўлди.

5-6 феврал кечаси ҳарорат 15-20° совуқ, 7-10 феврал куни 10-15° совуқ бўлади. 4-8 феврал кундузи 5-10° совуқ, 9-10 феврал 2-7° совуқ бўлади.

Ўзбекистон ФВВ 5 феврал куни республиканинг тоғли туманларида кўчки ҳавфи мавжудлигини ва ҳавфсизлик чоралари кўриш ҳақида огоҳлантирди. Эътиборли томони шундаки, ҳавонинг энг совуқ кунлари қиш чилласининг (25 декабрдан 5 февралгача) сўнгги кунларига тўғри келди.

Умуман олганда, феврал учун номўтадил ҳаво хос ҳисобланади. Лекин сўнгги йилларда ушбу ой Ўзбекистонда илиқ ўтиб, ҳароратнинг ўртача даражаси 3—6 ташкил қилган.
 
Дарвоқе, бугун 5 феврал қиш чилласининг сўнгги куни.

    Бошқа янгиликлар