АсосийJamiyat

2013 йилда Ўзбекистон 90 мингдан зиёд автомобил экспорт қилди

“Ўзавтосаноат” АК корхоналари томонидан 2013 йилда 90,8 минг автомобил экспорт қилинди.

Ўтган йили соҳа корхоналари 7,5 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган бўлиб, 2012 йилга нисбатан ўсиш сурати 21,8 фоизни ташкил қилган,  дея хабар беради «Ўзавтосаноат» АК матбуот хизмати.

Енгил автомобил ишлаб чиқариш ҳажми 246,6 минг донани, автобус ва ISUZU юк машиналари – 3,5 минг донани, МАN юк автомобиллари – 1,2 минг донани ташкил қилди.

1 январ ҳолатига компаниянинг 24 та корхонаси ИСО 9001:2008 Халқаро стандарти бўйича сифат менеджменти сертификатига эга, ишлаб чиқарилган сертификатлаштирилган маҳсулотлар улуши компания корхоналари бўйича 90,1% ташкил қилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг машинасозлик маҳсулотлари Россия Федерацияси, Қозоғистон, Украина, Туркманистон каби мамлакатлар бозорларида талабгир ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар