АсосийDunyo

ЮЗЛАРИ ШИШИБ КЕТГАН УЧ НАФАР АЁЛ ЖАНУБИЙ КОРЕЯ АЭРОПОРТИДА ҚИЙНЧИЛИКЛАРГА ДУЧ КЕЛИШДИ

'ЮЗЛАРИ ШИШИБ КЕТГАН УЧ НАФАР АЁЛ  ЖАНУБИЙ КОРЕЯ АЭРОПОРТИДА ҚИЙНЧИЛИКЛАРГА ДУЧ КЕЛИШДИ'ning rasmi

Уч нафар хитойлик аёл муваффақиятсиз пластик жароҳлик натижасида Жанубий Корея аэропортида қийнчиликларга дуч келишди, дея хабар берди Daily Mirror нашри.

Хабарда айтилишича, уч аёл Шимолий Кореяда кузнинг "Олтин ҳафтаси" байрами арафасида бериладиган таътилда пластик жарроҳликни амалга ошириш учун Жанубий Кореяга йўл олишган.

Пластик жарроҳликдан сўнг аёлларнинг юзлари шишиб кетиб, паспортларидаги суратларига мувофиқ келмай қолган. Аэропортда Жанубий Корея иммиграция хизмати уч нафар аёлни мамлакат чегарасида ушлаб қолди. Аёллар қўлларида хужжатлари билан иммиграция хизматининг жавобини кутишмоқда.

Бошлари бинтланган хитойлик аёлларнинг суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди.

    Бошқа янгиликлар