АсосийSUG'DIYONA

СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШНИНГ 10 ФОЙДАСИ

'СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШНИНГ 10 ФОЙДАСИ'ning rasmi
  • Табиат билан ҳамнафас бўласиз! Очиқ ҳавода спорт машғулотлари билан шуғуллансангиз, кўнгилингиз хотиржам тортади.
  • Ортиқча вазндан халос бўласиз! Ҳар куни 20 дақиқа спорт машқлари бажарсангиз ва овқатланиш қоидалари тўғри риоя қилсангиз, 1 ойда анча килограммдан халос бўласиз.
  • Ширин уйқу! Жисмоний машқлар, табиийки, сизни чарчатади. Натижада безовтлаикларсиз, тинч ором оласиз. Ва эрталаб уйқуга тўйиб уйғонасиз.
  • Организмингиз тозаланади! Тўғри бажарилган жисмоний тарбия ва парҳез организмни тиқинлардан тозалайди.
  • Куч-қувватга тўласиз! Ҳар қандай спорт тури сизга куч, энергия бағишлайди.
  • Юрак хасталикларига чалинмайсиз! Айниқса, велоспорт билан шуғуллансангиз.
  • Стресс чекинади! Муаммоларни унутишга, тушкунликдан халос бўлишга ёрдам беради.
  • Иммунететингиз ошади! Тоза ҳавода бажарилган машқлар иммунетингизни кўтариб, турли касалликлардан сизни ҳимоялайди.
  • Дўстларингиз кўпаяди! Ҳа, бирор спорт машғулотларига қатнашсангиз ёки ҳеч бўлмаса, эрталаблари югурсангиз, янги танишлар орттирасиз.
  • Қадди-қоматингиз чиройли ва соғлом бўлади! Сузиш, гимнастика, шар билан машқлар бажариш натижасида гавданигизни тик тутасиз, умуртқа суякларингиз соғлом бўлади.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Бошқа янгиликлар