АсосийSavol-javob

КИШИ БОШИГА ГАЗ БАЛЛОНИНИНГ МЕЪЁРИ ҚАНЧА?

'КИШИ БОШИГА ГАЗ БАЛЛОНИНИНГ МЕЪЁРИ ҚАНЧА?'ning rasmi

— Маҳалладан суюлтирилган газ тарқатиляпти. Суюлтирилган газ баллонларининг киши бошига меъёри қанча?

С.Йўлдошев, Бухоро вилояти, Риштон тумани

Муратилла БОШМАНОВ, “Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясининг бошқарув раиси ўринбосари:

— Бугунги кунда республика бўйича бир одамга суюлтирилган газ миқдорини ажратиш ШНҚ "Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" 2.0408-13. "Газ таъминоти лойиҳа меъёрлари" бўйича 3.19 банди, 2 жадвал асосида марказий иссиқлик таъминотига қараб, бир ойга бир одамга 7,5 кг, 10,5 кг ва 10,9 кг ҳисобида белгиланган бўлиб, бугунги кунда Иқтисодиёт вазирлиги томонидан республика аҳоли хонадонлари учун ажратилган ресурслар миқдоридан келиб чиққан ҳолда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Шунингдек, ушбу маҳаллалар аҳоли хонадонларига тегишли филиаллар томонидан ижара шартномаси асосида газ баллонлари етказиб берилаётганлигини маълум қиламиз.

    Бошқа янгиликлар