Андижон вилояти Андижон шаҳрининг Захриддин Муҳаммад Бобур боғида Андижон вилояти ИИБ ички ишлар органлари таянч пунктларининг 120 нафар профилактика инспекторларини қасамёдга келтириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир давомида уларга хизмат уйлари ва имтиёзли равишда берилаётган шахсий автомашиналар калитини тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси томонидан берилган маълумотларга кўра, маросимда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат аъзолари, давлат бошқарув органлари ва вилоят ҳокимлик раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари, профилактика инспекторларининг ота-оналари, оила аъзолари иштирок этишди.






