Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарорида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот ишларини тизимли ва изчил амалга ошириш, бу борада кенг жамоатчилик вакиллари, олимлар, мутахассислар, ижодкор зиёлилардан иборат “Маърифат” тарғиботчилар жамиятини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини доимий асосида йўлга қўйиш белгиланди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг6октябрь куниЎзбкистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини мажлислар залида Республика Маънавият ва маърифат маркази қошида ташкил этилган “Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг тақдимот тадбири бўлиб ўтди.
Тақдимотда Республика ва Тошкент шаҳри кесимидаги Олий ўқув юртларидан 100 нафарга яқин олимлар, профессорлар, доцентлар,Ўзбекистон халқ ва хизмат кўрсатган артистлар ва ижодкор зиёлилардан иборат чуқур малака ва тажрибага эга бўлгантарғиботчилар иштирок этишди. Тадбирда “Маърифат” тарғиботчилар жамиятимаънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот тадбирларига доимий жалб қилинган, мамлакатимизнинг кўзга кўринган, таниқли фан, адабиёт, санъат ва маданият арбоблари ҳамда бошқа соҳа ходимларини жамлаган маънавий-маърифий уюшмаэканлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, тадбирда мазкур уюшманинг асосий мақсади –таниқли фан, адабиёт, санъат ва маданият арбоблари ҳамда бошқа соҳа ходимлари иштирокида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий ислоҳотлар,дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини, терроризм ва диний экстремизм, одам савдоси, “оммавий маданият”, наркобизнес ҳамда бошқа ички ва ташқи таҳдидларга қарши курашишнинг аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, республикамиз фуқароларининг мамлакатдаги ислоҳотларга, бунёдкорлик ишларига дахлдор эканлигини хис қилиши, уларнинг кайфияти ҳамда маънавий-маърифий, маданий салоҳиятини оширишга қаратилган самарали ғоявий тарғибот ишларини олиб боришдан иборат эканлиги таъкидланди.
“Маърифат”тарғиботчилар жамиятининг илк аъзоларига тантанали равишда аъзолик гувоҳномалари топширилди. Бу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази Маърифат тарғиботчилар жамияти билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Шаҳноза Тожиддинова маълумот берди.






