05.12.2013 12:07
Сингапурликлар Қўқонда тўқимачилик саноатига $31 млн йўналтирдилар
2012 йил сўнггида Ўзбекистон ҳукумати билан имзоланган битимга кўра, Indorama Industry ушбу маблағни қайта ишлаш бўйича қувватни 2 баробар оширишга йўналтирди. Эндиликда йилига 20 минг тоннагача пахта толаси қайта ишланмоқда, дея хабар беради [url=http://www.uzdaily.uz/articles-id-18295.htm]Uzdaily.uz.
Indorama Kokand Textile Ўзбек- Сингапур қўшма корхонаси 2011 йилнинг июлида Indorama Industry компанияси ва Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки томонидан Қўқондаги тўқимачилик комбинати базасида ташкил этилган.
Мазкур лойиҳа қиймати —44 млн доллар бўлиб, айни дамда компаниянинг ушбу корхонага киритган инвестиция ҳажми 75 млн АҚШ долларни ташкил қилди.
Корхонанинг низом жамғармаси миқдори 18 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бунда хорижий инвестор улуши 76 фоиз бўлиб, қолган 24 фоизи ТИФ Миллий банкига тегишли.





