Зарур масаллиқлар:
- 100 гр. бон филе,
- 1 та тухум,
- 300 гр. жўхори уни,
- туз, мурч, кашнич уруғи, соя.
Безатиш учун зарур масаллиқлар:
- Анор, лимон,
- черри помидори,
- руккола кўкати.
Тайёрланиши:
1-жараён:
Бон филе туз, мурч, кашнич уруғи ва соя билан маринадланади.


Сўнг бармоқ қалинлигида сомонча шаклида тўғралади.


Гўштни аввал аталанган тухумга, сўнг жўхори унига булаб, ўрта оловдаги ёғда қовуриб оламиз.








Гўшт албатта, бон филе бўлиши шарт, йўқса тез пишмайди ва мазаси ҳам кутилгандек чиқмайди.
2-жараён:



Пишган гўштни ликопчага солиб, руккола, бўлакланган лимон, анор доначалари ва черри помидори билан дидингизга қараб безатасиз.



Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади. Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ






