АсосийSUG'DIYONA

МУҲАММАДИСО АБДУЛХАИРОВДАН ТАОМ РЕЦЕПТИ

'МУҲАММАДИСО АБДУЛХАИРОВДАН ТАОМ РЕЦЕПТИ'ning rasmi

Актёр Муҳаммадисо АБДУЛХАИРОВнинг ошхонада “ижод” қилаётганига кўзингиз тушмаган. "Даракчи" газетасининг "Ўзбегим ошхонасига" лойиҳаси орқали итальян ошхонасига мансуб спагетти ва пиццани хуш кўрувчи актёр шу ошхонага мансуб ажойиб таом рецептини сиз билан бўлишади. Бунда “Палете” ресторани ошпази Баҳром Ҳақназаров яқиндан ёрдам берди...

Хамир учун зарур масаллиқлар:

● 200 гр. ун,

● 3 та тухум,

● 50 гр. зайтун ёғи,

● 20 гр. кальмар бўёғи.

Соус учун зарур масаллиқлар:

● 100 гр. қаймоқ,

● 40 гр. шўрроқ пишлоқ.

Зарур масаллиқлар:

● 100 гр. товуқ тўши,

● қизил сабзининг бешдан бир қисми,

● яримтадан қизил ва яшил булғор қалампири,

● кабачкининг тўртдан бир қисми,

● қизил пиёзнинг тўртдан бир қисми.

● 6 дона қўзиқорин.

Хамирининг тайёрланиши:

Тухум, зайтун ёғи ва кальмар бўёғи солиб, қаттиқ хамир қорилади.

Тинган хамирни зувалачаларга бўлиб, юпқа қилиб ёйилади ва тасмача қилиб кесилади.




Тасмачаларни қайнаб турган тузли сувда 2 дақиқа пиширилади, хамирни сувда кўп ушламанг.

Сабзавотларнинг тайёрланиши:


Сабзавотлар ва товуқ тўши сомонча шаклида тўғралади.




Қўзиқорин эса катта бўлса — олтига, кичик бўлса — тўрт бўлакка бўлинади.


70 гр. зайтун ёғи солинган товага сабзи, қизил ва яшил булғор қалампири, кабачки солиб, яхшилаб қовурилади.

Кейин қўзиқорин ва пиёз солинади. Бироз қовургач, товуқ тўши ҳам қўшиб пиширилади. Кетма-кетликка эътибор берсангиз, бас. Албатта таъбга кўра, туз ва мурч солишни унутманг.

Масаллиқларнинг устига пишган хамир солиб, 2 дақиқа қовирилади.




Тайёр таом­ни ликопчага солиб, соус қуйиб, дидингизга қараб исталган сабзавот билан безатишингиз мумкин.

Соус тайёрлаш:

Товага қаймоқ ва қирғичдан чиқарилган пишлоқ солиниб, паст оловда аралаштириб турилади.

Пишлоқ эриб, соус қуйилгач, тайёрлиги билинади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА суҳбатлашди. Фотомухбир: Алишер ХОЛХЎЖАЕВ


    Бошқа янгиликлар