АсосийSUG'DIYONA

Сервер ЖЕПАРОВдан ИТАЛЬЯНЧА ТАОМ

'Сервер  ЖЕПАРОВдан ИТАЛЬЯНЧА  ТАОМ'ning rasmi

"Даракчи" газетасининг "Ўзбегим ошхонасига" лойиҳасининг қаҳрамони - “Ўзбекистон” терма жамоаси ва “Локомотив”нинг ярим ҳимоячиси Сервер ­ЖЕПАРОВ нафақат Осиёнинг энг яхши футболчиси эканини, балки ошхонада қўли ширин пазанда эканини “Палет” ресторанида исботлади. Ресторан ошпази Мақсуд Собиров итальян ошхонасини хуш кўрадиган Сервер тайёрлаган таомни муносиб баҳолади...

Зарур масаллиқлар:

● 250 гр. мол гўшти,

● 1 донадан қизил ва кўк булғор қалампири,

● 50 гр. гулкарам, 1та пиёз,

● 4 та черри помидори,

● 4 дона шампинь­он­ қўзиқорини,

● 4 дона гр. қўзиқорин (вешенка),

● 40 гр. жандиқ,

50 гр. брокколи,

20 гр. соя,

● Таъбга кўра туз, мурч, орегано.

Тайёрланиши:

1-жараён:

Мол гўшти, қизил ва кўк булғор қалампири, шампиньон қўзиқорини, қўзиқорин (вешенка), брокколини сомонча шаклида тўғралади.




Черри помидори тўртга бўлинади. Гулкарам майда қилиб, жандиқ ўртача катталикда тўғралади.

2-жараён:

Гўшт қизаргунча ёғда қовуриб олинади.


Устига биринчи жандиқ солиниб, икки дақиқадан кейин пиёзни ташлайсиз. Сўнг кетма-кетликда қўзиқоринлар, булғор қалампирлари, гулкарам, брокколи билан қовурилади. Таъбга кўра туз, мурч, орегано ва соя солишни унутманг. Масаллиқлар ярим тайёр ҳолатга келганида озгина бульон­ ёки сув солинади.



Суюқлик шимилиб кетмаслигига эътибор беринг, сабзавотлар яримчала пишиши билан таомни мазали ва витаминга бой қилиб туради.

3-жараён:

Овқатни оловдан олишдан аввал черри помидорини солиб, бир марта аралаштирилади, холос.


Оддий помидор солишни маслаіат бермайман. Чунки эзилиб, таом мазасини бузади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади. Фотомухбир: Ислом РЎЗИЕВ

    Бошқа янгиликлар