• Тайёр ва хом егуликлар (тухум, балиқ ва гўшти)ни бир қаторда жойлаштирманг.
• Имкон қадар маҳсулотларни ҳаво ўтказмайдиган махсус идишларда сақланг. Бу билан музлатгичда турли ёқимсиз ҳидлар пайдо бўлишининг олдини олган бўласиз. Шунингдек, идишлар туфайли музлатгич ичида кўпроқ жой очилади.
• Сабзавот ва мевалар тоза ҳамда қуруқ бўлишига эътибор қаратинг. Яхшиси, уларни қоғоз халтада асранг.
• Кўкатлар “гулдаста” кўринишида узоқ муддат сақланади. Идишга сув тўлдириб, кўкатларни унга солиб қўясиз ва ҳар икки кунда бир марта идишдаги сувни алмаштириб турасиз.
• Тухумни музлатгичга қўйишдан аввал уни ювиш эсингиздан чиқмасин.
• Яна, маҳсулотларнинг ёрлиғидаги яроқлилик муддатига кўз ташлаб туриш керак. Егулик музлатгичда сақланса-да, уни ўз вақтида ишлатишга ўрганинг.
• Ҳафтада бир марта музлатгичдаги маҳсулотларни кўздан кечиришни одат қилинг.
• Помидор — олма ва бошқа маҳсулотлар учун яхши “қўшни” эмас. Улар ўзидан этилен моддасини ажратади, бу эса маҳсулотларнинг уриниб қолишини тезлаштиради.






