Гоҳида ҳаётнинг қувончу ташвишларидан узоқ-узоқларга қочиб кетгингиз келади. Айниқса, атрофингиздагиларнинг тинимсиз нолишларию қийинчиликларга таслим бўлаётганини кўрсангиз, беозор, маъсум қалбингизни одамларнинг қўли етмайдиган, кўзи тушмайдиган манзилларга яширишни истайсиз. Аммо бундай манзил бормикан? Бунинг учун омад формуласи ҳақида ўйлаб кўринг. Боиси инсоннинг яшашдан мақсади, интилиш ва орзуси тугал бўлса, уни ҳеч ким ва ҳеч нима тўхтата олмайди. Шундагина атрофдаги нарсалар эътиборингизни чалғитолмайди. Сиз эса яхши кайфият ва кучли ирода билан олғи интилаверасиз. Келинг, омад формуласини бирга тузамиз...
1. Ниятни тонгда қилинг. Бу вақтда борлиқ ҳали одамларнинг турли нохуш хаёллари билан тўлмаган, соф бўлади. Асосийси, нимани истаётганингизни доим ёдда сақланг.
2. Излаган имкон топади. Бу мақол сиз учун маёқ бўлсин. Ҳатто қоронғиликда йўлингиздан адашсангиз ҳам ёруғликни топа олинг. Унутманг, ишонч омаднинг ярми дегани.
3. Атрофингиздаги оламни орзу-истакларингизга мослаштиринг. Унда фақат ёрқин ранглар ва позитив кайфият бўлсин!
4. Сиз хақингизда гапиришса, бундан асло ранжиманг. Фақат керакли ва зарур одамларгина мукоҳама қилишади. Демак, сизнинг ҳаётингиз ким учундир қизиқ ва уларнинг сизга ҳаваси келаяпти. Назоратни қўлдан берманг!
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






