АсосийSUG'DIYONA

СОВУҚ МАВСУМДА ҚЎЛЛАР ПАРВАРИШИ

'СОВУҚ МАВСУМДА ҚЎЛЛАР ПАРВАРИШИ'ning rasmi
  • Қиш-куз мавсумида совуқ ҳаво, шамол, қор, изғирин таъсирида кафтнинг юзаси қуриб, ёрила бошлайди. Бундай типик ҳолатларда қўлни вақтинча совун билан ювишни бас қилиб, глицеринли илиқ сув (1 литр сувга 0,5 стакан глицерин солиб) ишлатинг.
  • Совуқ пайтларда қўлни сувга кўп урмаслик учун баъзи уй юмушлари учун резина қўлқоплар тайёрлаб қўйинг. Кўча-кўйда эса албатта қўлқоп кийишни унутманг.
  • Сумкангизга қўллар учун мўлжалланган озиқлантирувчи кремларни солиб қўйинг. Дарвоқе, қишда кремни суртиб, дарров ташқарига чиқилмайди, бу қўлнинг шамоллашига олиб келиши мумкин. Иш жойингизда эса қулай фурсат топиб, қўлларингизни озиқлантириб, юмшатишга іаракат қилинг.
  • Қўл парваришида іафтасига 1-2 марта турли ванналар қилиш іам самарали. Мойчечак, календула, қариқиз (череда) дамламалари ёриқлар битишида, шамоллашни бартараф этишда фойдали хусусиятларга эга.
  • 1 дона тухум сариғига 1 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ толқон солинг. Тайёр бўлган ниқобни қўлга қалин қилиб суртиб, устидан пахта мато ёки қўлқоп кийинг. 20 дақиқадан сўнг глицеринли сув билан ювиб, озиқлантирувчи крем суртинг.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Бошқа янгиликлар