Фойдали хусусиятлари:
- терини тинчлантирувчи;
- оғриқсизлантирувчи;
- жароҳатларни битирувчи;
- болалардаги стоматитда;
- милклар қонашида;
- эмизикли аёлларда кўкрак учи ёрилганда;
- бош оғриқларида ёрдам беради.
Ножўя таъсири: жигар, юрак фаолияти билан боғлиқ хасталикларнинг оғир кўринишида ичга қабул қилинадиган малҳам сифатида фақат шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда ичиш мумкин.
Кимларга мумкин эмас? Алоэ барги шарбатидан тайёрланадиган малҳамлар пешоб пуфаги, буйрак хасталикларида, ҳайз даврида, ҳомиладорликда, бавосилда тавсия этилмайди.
Рецепт: 1. Гастритни даволашда бир кунда икки-уч маҳал овқатланишдан олдин 2 чой қошиқдан янги сиқилган алоэ барги шарбати ичилади.
2. Йўтал хуруж қилганда 2 ош қошиқ алоэ шарбатини тенг миқдорда асал ва сариёғ билан аралаштирилади. Аралашмадан кунига икки-уч маҳал овқатланишдан олдин 1-2 чой чошиқдан қабул қилинади.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






