2017 йил 29 сентябрь куни соат 19:20 ларда, Юнусобод туманида жойлашган Тошкент ирригация ва мелиорация институти ётоқхонаси қаршисида, ҳайдовчи - 1988 йилда туғилган эркак киши, “Спарк” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, икки нафар пиёдаларни уриб юборди.
Бунинг оқибатида пиёдалар қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Нексия” русумли автомашинасига урилган, 1995 ва 1987 йилда туғилган икки нафар аёл Тошкент тиббиёт академиясида вафот этишди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.






