АсосийHi-tech

МАВСУМГА МОС КИЙИМ ТАНЛАШ ШАРТ ЭМАС

'МАВСУМГА МОС КИЙИМ  ТАНЛАШ ШАРТ ЭМАС'ning rasmi

АҚШ ихтирочилари фаслга қараб ўзгарувчи матони ихтиро қилишди. Мазкур мато иссиқда ҳаво ўтказиш, совуқда эса ўзидан иссиқлик чиқариб жипслашиш имкониятига эга...

Мазкур лойиҳани амалга оширишда энг илғор технология­лардан фойдаланилди. Матонинг янги тури ҳароратга тез мослашади. Ҳозирча матонинг икки тури намойиш этилди. Биринчи тури: юмшоқ мато бўлиб, у чўзилувчан ва албатта, об-ҳавога мослашувчандир. Иккинчи тури эса қалин ва қаттиқ синтетик мато бўлиб, ўз-ўзини иситиш ва совутиш механизмига эга. Умуман олганда мазкур мато бу каби соҳани янги босқичга олиб чиқишга замин яратди.

Бундан ташқари, бир қанча компаниялар мазкур соҳага ўз эътиборларини қаратишмоқда. Масалан, 2016 йилнинг сентябрь ойида ғовакли полиэтилендан унумли фойдаланиш натижасида ярим синтетик мато яратишга эришилди. Бундай матолар инсонларни ортиқча чиқим ва қалин либослардан озод этади.

    Бошқа янгиликлар