Гемоглобин миқдорини оширишни истасангиз, муолажа вақтида камроқ ҳайвонот ёғи истеъмол қилинг.
- Қора чой ва қаҳвани кўп ичманг. Бу маҳсулотлар темир моддасининг танага сингишига тўсқинлик қилади.
- С витамини гемоглобин миқдорини кўтаришда фойдали. Яъни муолажа даврида апельсин, помидор шарбати ичинг. Овқатингизга лимон шарбати, карам, булғор қалампири, пиёз ва кўкат солишни канда қилманг.
- Ҳомиладор аёлларда гемоглобин миқдори тушиб кетганда жигар, тухум сариғи ейишдан тийилганлари мақсадга мувофиқ. Анор шарбати ич қотишига олиб келиши сабабли уни ҳам кам миқдорда ичиш даркор.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






