АсосийSavol-javob

«СУДГА БОРМАДИМ, ЭНДИ НИМА БЎЛАДИ?»

'«СУДГА БОРМАДИМ, ЭНДИ НИМА БЎЛАДИ?»'ning rasmi

Эрим ажрашиш учун судга ариза берган. Судда иш кўриладиган кун мен бормадим. Энди эса ҳавотирдаман. Менсиз ҳам ажрим масаласини ҳал қилишлари мумкинми? Бунинг устига фарзандимнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам отасида. У эса ҳужжатни беришни истамаяпти.

Зулхумор Алиева, Тошкент шаҳри

Адвокат Нафиса Ибрагимова: — Фуқаролик суди томонидан никоҳдан ажратиш масаласи кўрилаётган пайтда суд мажлисига узрсиз сабабларга кўра бормаганлигингиз тасдиқланса, суд даъвогарнинг талаби бўйича ҳам ишни кўриб чиқиши мумкин. Фарзандингизнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасига келсак, турмуш ўртоғингиз ихтиёрий равишда уни бермаса, суд орқали талаб қилишга ҳақлисиз.

    Бошқа янгиликлар