Medical Xpress, Австралиянинг Квинслед университети ва Монаш университети олимлари биргаликда ҳозирда энг кўп учрайдиган касаллик, яъни инсультни келтириб чиқарадиган ва уни батамом бартараф эта оладиган миянинг чап қисмида жойлашган кичик қон таначасини топишга эришишди...
Эндиликда мазкур қон таначасига турли муолажалар бажариш орқали инсульт билан касалланган беморларни тузалиб кетишлари учун замин яратилади. Нафақат инсульт, балки мия тўқималарини ҳимоя қилиш, беморларнинг неврологик аҳволини яхшилаш мумкин. Ҳаттоки, кислород етишмаслиги билан зарарланган мияни даволаш ва унинг фаолиятини қайта тиклаш мумкин.
— Биз бу топилма билан инсультнинг салбий оқибатларини батамом тўхтата олишимизга ишонаман, — дейди тадқиқот профессорларидан бири Гленна Кинг. — Ҳар йили 5 миллион одам шу касалликдан азият чекади ва афсуски баъзилари ҳаётдан кўз юмади. Турли таъсирларга қарамай, биз энди миллионлаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишимиз мумкин. Аммо бу топилма устида яна кўпроқ ишлашимиз лозим.






