1 ош қошиқ қашқарбеда (донник) гиёҳининг майдалангани 1 стакан қайнаган сувда 3-4 соатча дамлаб қўйилади. Бу дамламадан кун давомида чорак стакандан ичилади.
2-3 чой қошиқ тоза зирани 1 стакан қайноқ сувга солиб тиндириш керак. Уни кун бўйи оз-оздан ичилади. Дамламани ҳар куни янгидан тайёрлаш лозим.
Бу икки муолажани бир неча ҳафта давомида кетма-кет қўллаб, яхши натижага эришиш мумкин.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






