АсосийSport

БЎМ-БЎШ КАМП-НОУДАГИ ҒАЛАБА

'БЎМ-БЎШ КАМП-НОУДАГИ ҒАЛАБА'ning rasmi

Каталония мустақиллиги учун ўтган референдум футболга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Референдум билан бир кунга тўғри келган «Лас-Пальмас» билан ўйин Каталония марказидаги тартибсизликлар натижасида қолдириш хавфи остида қолганди. Шу сабаб «Барселона» аввалига шошилинч йиғилиш чақирди. Унда ўйинни қолдириш масаласи кўрилди.

Аммо кейинроқ учрашувни ўтказишга қарор қилинди. Лекин стадионга мухлислар киритилмади. Даставвал Пике бошчилигидаги ватанпарварлар бўш стадионда ўйнашни исташмаганди, лекин охир-оқибат улар шартга кўнишди ва «Барселона» бўм-бўш стадионда ўйнашига қарамасдан ғалаба қозонди.

Ўйин 3:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

Ҳисоб иккинчи бўлимнинг 4-дақиқасида Бускетс томонидан очилди. 70- ва 77-дақиқаларда Месси гол урди.

7-турдан сўнг "Барселона" 21 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган "Севилья" ҳисобида 16 очко бор.

    Бошқа янгиликлар