-Эрим билан ажрашганмиз. Фарзандим учун алимент тўлови белгиланган. Аммо отаси ҳеч қандай ёрдам бермайди. Яқинда судга ариза бериб, оталик ҳуқуқидан воз кечишни сўрабди. Агар суд унинг талабини инобатга олса, алимент тўлови бекор қилинадими?
Шаҳноза Икромова, Тошкент вилояти
-Оталик ҳуқуқининг бекор қилиниши учун қонунда белгиланган ҳолатлар бўйича асос бўлиши лозим. Оталик ҳуқуқининг бекор қилиниши вояга етмаган боланинг моддий таъминоти учун алимент тўловидан озод этмайди.
Манба: «Sug'diyona» газетаси






