АсосийHi-tech

ЧИҚИНДИЛАРДАН ХАЛОС БЎЛАМИЗ!

'ЧИҚИНДИЛАРДАН ХАЛОС БЎЛАМИЗ!'ning rasmi

Бугунги тараққиёт асрида инсоният олдида ҳал қилиниши керак бўлган кўплаб муаммолар тўпланиб қолмоқда. Айниқса, чиқиндилар муаммоси. Кўплаб давлатларда чиқиндиларни ташиш, тўплаш ва қайта ишлаш корхоналарига етказиб бериш учун давлат бюджетидан катта маблағлар ажратилади. Шунда ҳам чиқиндиларни йўлларда, одам гавжум жойларда тўпланиб ётганини кўрамиз. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда бруклинлик олимлар “tetraBIN” деб номланмиш янги замонавий ахлат челагини яратишга муяссар бўлишди...

Янги турдаги ахлат челаги энг сўнгги технологиялардан оқилона фойдаланган ҳолда яратилди. Янги турдаги ахлат челагига бирор буюм қолдиғини (чиқиндини) ташласангиз, уни ўраб турган экранда ўша буюм қолдиғининг аввалги (янгилигидаги) ҳолати тасвирланади. Бу билан сиз ахлат челагига ташланган барча буюмларни чиқиндилик ҳолатини эмас, балки янги ўрамдаги тасвирини кўрасиз. 2 ой мобайнида олиб борилган тажриба шуни кўрсатдики, Бруклинда йўлларда ва одам гавжум жойларда тўпланиб ётадиган чиқиндилар умуман кузатилмаган.

Масалан, йўлда турган чиқиндини бирор киши кўриб қолса, дарров“tetraBIN”га олиб бориб ташлаган ва унга бу қандайдир завқ бағишлаган. Бу ихтиро барчада ўзгача таассурот қолдирган. Ҳаттоки, унинг ёнида ёш болалардан иборат навбат ҳам пайдо бўлган. Ихтирочиларнинг таъкидлашларича, “tetraBIN” яқин кунларда бошқа шаҳарларга ҳам тарқатилади ва бутун дунё чиқиндилардан халос этилади.

    Бошқа янгиликлар