АсосийJamiyat

​БОРОВСКИЙ ЎҚУВЧИСИ ЖАСУРБЕК ИБРОҲИМОВНИНГ ЎЛИМИ ЮЗАСИДАН СУД ИШИ БОШЛАНДИ

'​БОРОВСКИЙ ЎҚУВЧИСИ ЖАСУРБЕК ИБРОҲИМОВНИНГ ЎЛИМИ ЮЗАСИДАН СУД ИШИ БОШЛАНДИ'ning rasmi

26 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди Тошкент шаҳри Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан дастлабки суд эшитувини ўтказди.

Очиқ тарзда ўтган суд мажлисида марҳумнинг ота-онаси Нилуфар Алиева ва Муҳаммаджон Турсуновларнинг кўрсатмалари тингланди, бу ҳақда Uz24 нашри хабар берди.

Жиноий иш Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) бўйича марҳумнинг курсдоши Исломбек Тўлагановга нисбатан қўзғатилган.

Тўлаганов суд мажлисида айбини тан олмади.

Кейинги суд эшитуви 29 сентябрь куни бўлиб ўтади.


    Бошқа янгиликлар