АсосийJamiyat

МОСКВА ВА БУТУН РУС ПАТРИАРХИ КИРИЛЛ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛАДИ

'МОСКВА ВА БУТУН РУС ПАТРИАРХИ КИРИЛЛ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛАДИ'ning rasmi

Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл бошчилигидаги Рус православ черковининг Москва Патриархати делегацияси мамлакатимизга ташриф буюради, деб маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун мамлакатимизда диний бағрикенглик, толерантлик, тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга хизмат қилмоқда. Юртимизда ўн олти диний конфессия вакиллари аҳил-иноқ яшаб, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини равнақ топтиришда самарали меҳнат қилаётир. Улар ўз диний байрамлари ва эътиқод амалларини эмин-эркин адо этмоқда.

Хусусан, христиан динига мансуб фуқароларимиз учун ҳам барча шароит яратилган. Мамлакатимизда 157 та христиан ташкилоти мавжуд. Бу йўналишда кадрлар тайёрлаш мақсадида пойтахтимизда Православ ва Протестант семинариялари фаолият кўрсатмоқда.

Тошкент Православ семинариясида нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари талабалари ҳам таҳсил олмоқда. Юртимиз христианлари Россия, Исроил, Греция каби мамлакатлардаги муқаддас қадамжоларига зиёратга бориб келмоқда.

Тошкент епархияси бу йил ўзининг 145 йиллигини нишонлайди. Шу муносабат билан пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида тантанали тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Рус православ черковининг Москва Патриархати делегацияси мазкур байрам тадбирида иштирок этади.

Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Мусулмонлар идораси раҳбарлари билан учрашув ўтказади. Ўрта Осиё митрополит округи, пойтахтимиздаги монастир ва черковларга ташриф буюради. Дин вакиллари билан учрашади,

Делегация аъзолари Самарқандга ташрифи чоғида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрига гул қўяди. Хўжа Дониёр мақбараси, Алексеевский собори ва бошқа диққатга сазовор жойларни зиёрат қилади. Меҳмонлар Бухорода ҳам бўлиб, тарихий обидаларни томоша қилади.

    Бошқа янгиликлар